Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Бозоржойи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Зариф Хайруллоев ернинг тилини билган, тажрибали уста деҳқонлардан.
Ҳовлига кирсангиз ҳайратда қолишингиз тайин. Бир қарич ҳам бўш ерни кўрмайсиз. Турли кўкат, картошка, сабзи ва бошқа полиз экинлари шундай тартиб билан экилганки, ҳавсингиз келади.



– Томорқамда 20 турдаги мевали дарахтлардан ҳаммаси бор. Шу йил насиб этса ўрик, олма айниқса анор мўл бўлади. Шу йил гилосдан 7 миллион даромад олдим. Ўзим пайванд қилиб, бозорнинг олди бўлган навларни яратганман. Эрта баҳорда пайванд кўчатларни олиб чиқиб сотамиз. Шу йил 2 миллионга яқин пайванд кўчатларни сотиб 15 миллион даромад қилдик. Ўзимиздан ортган олма, ўрик, гилос ва свбзавот маҳсулотларини бозорда сотамиз. Ҳар йили улардан 40 миллион сўмга яқин фойда кўрамиз. Рўзғордаги харажатлардан ташқари, бир йилда 80 миллион сўм соф фойда бор. Деҳқончилик туфайли турмушимиз, рўзғоримиз тўкин. Фарзандларни уйли-жойли қилдик. Янги уй қуриб, ҳам машина, ҳам “Лочин” русумли мотоцикл олдик, – дейди уста деҳқон Зариф Хайруллоев.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.