Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа - даромад манбаи
14:22 / 2024-03-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова Ўзбекистон маҳалласида аҳоли муаммолари, томорқа билан шуғулланаётган оилалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти, бандлик масаласини ўрганди.  

Масъуллар Миришкор кўчасида яшовчи Шамсиддин Йўллиев хонадонига ташриф буюрди.  

Хонадон томорқасида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, бу ерда помидор, бодринг, бақлажон, аччиқ қалампир каби кўчатлар етиштирилади.  

- Иссиқхонамизнинг бир сотих майдонига 30 мингта “Аламина” навли помидор кўчатини экканмиз, - дейди Машҳура Йўллиева. - 8 сотих жойга эса “Камодо” навли помидор экдик. Ҳар бир кўчатдан 5 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Ҳосил уч ойда тўлиқ пишиб етилади.  

[gallery-16194]

Туман ҳокими ҳудудда томорқачиликни янада ривожлантириш, хонадонларда уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини ташкил этиш кераклигини таъкидлади.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА