Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – даромад калити
15:15 / 2025-10-30

Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, уларни даромад манбаига айлантириш ҳамда ўзини ўзи банд қилишни кенг йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар ижобий натижа бермоқда.

Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ  туманнинг Намингон қишлоғида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбатлар давомида қишлоқ аҳолисининг меҳнатга бўлган муносабати, ердан унумли фойдаланиш тажрибалари ва янги ташаббуслари ўрганилди.

Туман ҳокими И.Қаршибоев, туман прокурори Ш.Салимов ва туман ИИБ бошлиғи Ж.Хўжановлар Ш.Есиргапов хонадонида бўлиб, унинг томорқасидаги лимонзорни кўздан кечиришди.

Иссиқхона шароитида лимон дарахтлари парваришланиб, маҳаллий бозорга чиқарилаётган маҳсулотлар орқали оила яхшигина даромад олмоқда.

Туман раҳбари мазкур ташаббусни ибратли меҳнат намунаси сифатида эътироф этди. Ушбу фаолият нафақат оила фаровонлиги, балки туман иқтисодиёти ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда.

– Бугун ҳар бир оила учун томорқа – бу табиий даромад манбаи, иқтисодий мустақилликнинг пойдевори. Томорқадан оқилона фойдаланган киши нафақат ўз оиласини таъминлайди, балки қўшимча иш ўринлари яратиш имконига ҳам эга бўлади. Биз аҳолини шундай ишбилармонликка, ерга меҳр ва масъулият билан муносабатда бўлишга чорлаяпмиз. Томорқадаги ҳар бир кўчат, етиштирилган маҳсулотлар – меҳнат, изланиш  ва барқарор ривожланишнинг тимсолидир, – деди туман ҳокими.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири