French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа — барқарор даромад манбаи (+видео)
14:32 / 2026-02-13

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида томорқачилик аҳолининг барқарор даромад манбаига айланган. Деярли барча хонадонларда йилнинг тўрт фаслида ҳам томорқа ерларидан самарали фойдаланилмоқда.

Туман ҳудудидаги 49 та маҳаллада жойлашган 38 минг 900 та хонадон ихтиёридаги 6 минг 652 гектар томорқа ерлари доимий даромад келтирмоқда. Қиш фасли кўпчилик учун дам олиш мавсуми саналса-да, амударёлик томорқа ер эгалари бу даврда ҳам тинимсиз меҳнат қилмоқда. Иссиқхоналарда турли қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилиб, бозорлар узлуксиз маҳсулот билан таъминланаяпти.

Холимбег қишлоғида яшовчи Эркинбой Қўшаев кўп йиллардан буён 12 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келади. Унинг хонадонидаги бир сотихли иссиқхонадан йилига уч марта ҳосил олиниб, 20–25 миллион сўмгача даромад олинмоқда. Шунингдек, томорқа эгаси курка ва қуён боқишни ҳам йўлга қўйган бўлиб, ушбу фаолиятдан ойига ўртача 1,5–2 миллион сўм атрофида фойда кўрмоқда.

[gallery-27627]

Кам харажат эвазига юқори ҳосил олиш йўлида доимий изланаётган фермер 2025 йил март ойида тошкентлик олимлар томонидан яратилган янги картошка навини илк бор экиб кўрди. Натижа кутилганидан ҳам юқори бўлди.

Шу каби омилкор деҳқонлар саъй-ҳаракатлари туфайли Амударё туманида томорқачилик нафақат оилавий даромад манбаи, балки ҳудуд иқтисодий барқарорлигининг муҳим омилига айланмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PNrrv2HY6TU" title="Tomorqa — barqaror daromad manbai" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА