Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила бюджетига даромад беришни мақсад қилиб, зарарга етаклаяпмиз
09:39 / 2020-04-14

ЎзЛиДеП томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилаш таклиф қилинмоқда.


ЎзЛиДеП томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилаш таклиф қилинмоқда.

Яъни, томорқага ўз танлови асосида бирон қишлоқ хўжалиги экини экилмаганлиги учун, аввал огоҳлантириш, кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (669 минг сўмгача) жарима, шу ҳолат йил давомида такрорланса, уч бараваридан беш бараваригача (1115 минг сўмгача) жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Бу Солиқ кодексининг 437-моддаси 6-қисмидаги фойдаланилмаган томорқа учун тўланадиган 3 баробар солиққа қўшимча (!) бўлади.

Томорқадан фойдаланиш керак. Бир сотих ердан рўзғор учун фойдали кўп маҳсулот олиш мумкин, оила бюджетига даромад-ку!? Лекин жарима билан даромад кўришга ундаш мантиқсиз. Оила бюджетига даромад беришни мақсад қилиб, зарарга етаклаяпмиз. Томорқасидан фойдаланмагани учун уч баробар солиқ тўлаш етарли даражада таъсирчан бўлиши керак эди, аслида. Солиқ кодексининг шу моддаси мутасадди идоралар томонидан ишлатилмаган. Аҳолига етарли даражада тушунтирилмаганлиги ҳам ҳақиқат!

“Миллий тикланиш” партияси фракцияси бу таклифни қўллаб-қувватламайди. Партия бу масалада ўз таклифини киритади. Томорқадан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.

Томорқадан юқори ҳосилдорликка эришган хонадонларга:

- бир йилда бир марта имтиёзли кредит олиш имконияти;

- деҳқон бозорида савдо жойидан 6 ой давомида бепул фойдаланиш имконияти;

- соғломлаштириш санаторийсига имтиёзли йўлланма олиш имконияти тақдим этилиши мумкин.

Алишер ҚОДИРОВ, "Миллий тикланиш"
 демократик партияси Марказий кенгаши раиси