French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқадаги иссиқхонада кунига 200-250 килограммгача помидор терилмоқда
09:31 / 2020-05-24

Томорқа – қут-барака дегани.


Томорқа – қут-барака дегани. Буни яхши англаган Тошкент вилояти Қибрай тумани аҳолиси ердан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Бу оилалар даромадини ошириш, турмуш ободлиги ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мўллиги, нархлари барқарорлигини сақлашга хизмат қилади.

Кўп қиллардан буён қибрайликлар Тошкент шаҳри ва вилояти бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, помидор, бодринг ва турли кўкатлар билан таъминлаб келади.

“Ўнг қўрғон” маҳалласида яшовчи Гулчеҳра опа Ҳайдарова оиласи 8 сотихли томорқада қурилган иссиқхонадан катта даромад олаётган, кўпчиликка ҳар жиҳатдан ибрат бўлаётган хонадонлардан бири. Улар йил бўйи помидор етиштириш билан шуғулланади. Ҳозирда иссиқхонада кунига 200-250 килограммгача помидор терилмоқда.

Асли касби шифокор Гулчеҳра опанинг айтишича, ердан йилига 3-4 марта ҳосил олиш имкони бор. Бу жараёнда экинни алмашлаб экиш, зарур агротехник тадбирларни вақтида бажаришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг ўзиёқ кичик томорқадан катта даромад олиш мумкинлигини кўрсатиб турибди.

– Биз помидор етиштиришдан ташқари, рўзғор учун қалампир, пиёз, турли кўкатларни ҳам парваришлаймиз, – дейди Г.Ҳайдарова . – Шунингдек, цитрус мевалар кўчатларини ҳам кўпайтирганмиз. Бир неча йил олдин киви ва лимон экишни бошлаган эдик. Буни қарангки, ундан ҳам мўмай даромад оляпмиз. Бир мавсумда 40-45 миллион сўмлик фойда қиламиз. Рамазон айёми арафасида етиштирган маҳсулотларимиз кўплаб оилалар дастурхонига ризқ бўлади. Бундан жуда хурсандмиз.

Дарҳақиқат, бу каби оилаларнинг турмуш фаровонлиги йил сайин ошиб бораётир. Томорқадан келадиган даромад фарзандлар таълим-тарбияси, уйда яратилган шарт-шароитларни янада яхшилашга сарфланмоқда. Гулчеҳра опа турмуш ўртоғи билан икки ўғилни тарбиялаб вояга етказди. Улар оиланинг мустаҳкамлиги ва фаровонлиги ҳалол меҳнат, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликда, деб билади.