Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Томорқа хизмати” МЧЖ – уруғ ва кўчатларни уйингизга етказиб беради
17:20 / 2020-04-19

Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилингач, кўпчилик фуқароларимиз уйда қолишган.

Уйда қолинг!

Сирдарё вилоятида аҳоли томорқалардаги ҳар қарич ердан самарали фойдаланиб, халқимиз фаровонлигини, бозорларимиз тўкин-сочинлигини, маҳсулотлар арзончилигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бир неча кун муқаддам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида томорқадан самарали фойдаланиш, бу борада катта натижаларни кўлга киритаётган, юқори ҳосил ва даромад олаётган омилкор инсонлар тажрибасини ўрганиш, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқадан 2-3 маротаба ҳосил олиш, хонадонларда ихчам иссиқхоналар барпо этиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди. 
Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилингач, кўпчилик фуқароларимиз уйда қолишган. Уйдалик пайтида эса ҳовлиларда истиқомат қилувчи миллатдошларимиз, бир парчагина ери бўлсада, уни чопади, юмшатади, турли туман кўкат, сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экади. Лекин ҳаммамиз ҳам томорқачилик сир-асрорларини билмаймиз. 

Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” корхоналари бу борада фуқароларга яқиндан ёрдам бермоқда. 

Бугун Сардоба туманидаги жуда кўпчилик фуқаролар ўз уйларида қолганидан унумли фойдаланиб, томорқасининг ҳар қаричидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир иссиқхона қуриш, яна кимдир лимонзор барпо этиш, учинчи бири ҳеч бўлмаса бодринг, помидор, картошка, сабзи ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш билан банд. Лекин шу ўринда, томорқаларида амалга оширмоқчи бўлган ишларининг сир-асрорларини, экмоқчи бўлган экини талабига ернинг ҳолати жавоб бериш-бермаслигини кўпчилик билмаслиги аниқ. Шу ўринда, карантин туфайли кўчага чиқиш чекланган пайтда у фуқаролар қаерга ва кимга боради, кимдан маслаҳат сўрайди, деган ҳақли савол туғилади.

photo_2020-04-19_17-11-57.jpg

– Бу борада туманимиз ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари яқин кўмак беришга ҳамиша шай, – дейди Сардоба тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Акбар Норбеков. – “Томорқа хизмати” вакилларига уяли алоқа воситаси орқали буюртма берилса бас, шу заҳоти қайд этилган манзилга жамоадаги етук мутахассислар етиб бориб, масала юзасидан барча зарур маслаҳат ва тавсияларини беради. Ушбу корхона ўзларининг мобил кўчма хизматлари орқали аҳолига турли уруғлик, кўчатлар етказиб бериш ва худди шу маҳсулотларни сотиб олиш, техника, кимёвий ишлов бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ишларини ҳам амалга ошириш билан ҳам шуғулланмоқда. “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг асосий мақсади – аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, ички бозорни таъминлаш ва томорқачилар даромадини оширишдан иборат.

Бундан ташқари, жамият аъзолари кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бор, якка-ёлғиз қариялар ва бошқа эҳтиёжманд томорқага эга оилаларни турли уруғлик ва кўчатлар билан бепул таъминлаётгани алоҳида таҳсинга лойиқ.