Томорқа иссиқхонасида
Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи Хайрулло Узоқов оиласи томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланади. Айни кунларда томорқа иссиқҳонасида етиштирилган бодринг ва лимон баракали ҳосилга кирган.
Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Қовчин қишлоғида яшовчи Хайрулло Узоқов оиласи томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланади. Айни кунларда томорқа иссиқҳонасида етиштирилган бодринг ва лимон баракали ҳосилга кирган.– Иссиқхонамизда томчилатиб суғориш тизими жорий этилган, – дейди Х.Узоқов. – Ушбу технология сувдан оқилона фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим омил бўлаётир. Сентябрь ойининг бошида 4 сотих ерга қадалган бодринг уруғи кунига ўртача 100 килограмм ҳосил бермоқда. Лимон ҳосилининг ҳам чўғи мўл.