English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – даромад манбаи
19:23 / 2015-03-13

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ердан, хусусан, шайсий томорқадан унумли фойдаланиш, маҳсулот етиштиришнинг агротехник қоидалари, банк кредитлари асосида қўшимча даромад олиш йўл-йўриқларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ердан, хусусан, шайсий томорқадан унумли фойдаланиш, маҳсулот етиштиришнинг агротехник қоидалари, банк кредитлари асосида қўшимча даромад олиш йўл-йўриқларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги мутахассислари, тижорат банклари вакиллари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ердан, хусусан, томорқадан унумли фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш ҳисобидан ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, таннархини арзонлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Қораўзак туманида 7 минг 750 гектарга яқин томорқа ерлари мавжуд бўлиб, аҳоли ундан ҳар йили яхши даромад олиб келмоқда.

– Олти сотих томорқам бор, – дейди тажрибали деҳқон Нурулла Сафаров. – Шу ердан бир йилда 300 килограмм помидор, 250 килограмм бодринг, 600 килограмм пиёз, 450 килограмм сабзи ва бошқа зиравор маҳсулотлар оламан. Етиштирилган маҳсулотнинг эҳтиёждан ортиғини бозорда сотиб, яхшигина даромад оляпмиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий йилда аҳоли томорқасидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган маҳаллий дастур асосида туман тижорат банклари томонидан хонадонларга 338 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари ажратилади.

Томорқадан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш, банкдан кредит олиш бўйича тегишли тавсиялар берилган шундай тадбирлар Мўйноқ, Тахтакўпир туманларида ҳам бўлиб ўтди.