Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари кўп
18:06 / 2023-09-06

Сирдарё вилоятининг олис Сардоба тумани ерларида деҳқончилик қилишнинг ўзига яраша машаққатлари бор.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросининг таъминланиши фермерлар оғирини енгил қилмоқда.  

“Қўшчинор тонг” фермер хўжалигида 60 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар ўрнатилиши туфайли фермерни йиллар давомида қийнаб келган сувсизлик муаммоси барҳам топди. – Жорий йилда ғўзанинг серҳосил навларидан экиб, томчилатиб суғориш тизимларини жорий қилдик, – дейди фермер Абдуматал Жумабеков. – Бу мавсумда ҳар гектардан 45–50 центнердан пахта ҳосили олишни режалаштириб турибмиз.

Фермер даласида ўтказилган семинарда иштирок этган 40 нафардан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимига сув тежовчи технологияларнинг афзаллиги мисоллар орқали тушунтирилди.  

– Йилдан йилга сув танқис бўлиб бораётган бугунги давр учун ушбу технологиялар келажакда қурғоқчиликнинг олдини олишга хизмат қилади, – дейди Қуйи Сирдарё ИТҲБ бош мутахассиси У.Обидов. – Бу тизимнинг давлат даражасида қўллаб-қувватланиши ҳам бежиз эмас. Сув тежовчи технологиялар ўрнатган фермерларга ҳар бир гектарига субсидиялар, имтиёзли кредитлар берилмоқда. Албатта, бугунги фермер шуни яхши билади: харажатлар ўзини оқлайди.      

Ш.Суяров, ЎзА мухбири