Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томчида ҳаёт мужассам
16:40 / 2023-03-23

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 22 февралда қабул қилинган қарори билан 22 март – Бутунжаҳон сув куни деб эълон қилинган.

Ушбу сана муносабати билан “Ўзсувтаъминот” АЖ ташаббуси билан Осиё тараққиёт банки, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги "Magic city" оилавий кўнгилочар боғида “Томчида ҳаёт мужассам” шиори остида флешмоб ўтказилди.

[gallery-11116]

Тадбир одамлар эътиборини сув ресурсларининг камайиши ва ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларга қаратиш, уларни бу бебаҳо неъматни асраб-авайлашга даъват этишга бағишлангани билан аҳамиятли бўлди. Унда сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган рисолалар ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан тайёрланган “Aqua” халқаро илмий-оммабоп журнали ва “Томчивой” болалар журнали тарқатилди.  

Тадбир доирасида йиғилганлар ўртасида сув мавзусида турли танловлар ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. “Само” болалар ижодий жамоасининг чиқишлари тадбирга ўзгача завқ бағишлади.

Нилуфар Бозорова,  

Даврон Эрназаров, ЎзА