Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томаш Петршичек: “Суриядаги вазиятни бутун Евроиттифоқ билан муҳокама қиламиз”
10:56 / 2019-10-14

Чехия ташқи ишлар вазири Томаш Петршичек бугун, 14 октябрь куни мамлакатдаги Туркия элчисини чақириб, Туркиянинг Суриядаги ҳаракатлари ҳақидаги изоҳини тинглайди.


Чехия ташқи ишлар вазири Томаш Петршичек бугун, 14 октябрь куни мамлакатдаги Туркия элчисини чақириб, Туркиянинг Суриядаги ҳаракатлари ҳақидаги изоҳини тинглайди.

Бу ҳақда вазир Twitterдаги саҳифасида маълум қилган. 

Маълумот учун, 9 октябрда Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон Суриядаги “Тинчлик манбаси” амалиёти бошланганини эълон қилган ва шу куннинг ўзидаёқ турк авиацияси чегара яқинидаги Сурия шаҳарларини ўққа тутганди.

“Турк элчиси билан гаплашиб, кейин Суриядаги вазиятни бутун Евроиттифоқ билан муҳокама қиламиз. Мен дипломатик ечим тарафдориман”, деб ёзади Петршичек.