Томас Билек: Шўрчида сайловчилар ўз ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланмоқда
Шўрчи туманидаги 61 сайлов участкасида 111 минг нафардан зиёд сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов жараёнини хорижлик меҳмонлар ҳам кузатиб, миллий қонунчилигимиз асосида ўтаётганига муносиб баҳо бермоқда.
– Биз Шўрчидаги сайлов участкаларида бўлиб, бевосита фуқароларнинг овоз бериш жараёнларини кузатдик, – дейди чехиялик халқаро кузатувчи Томас Билек.–Тумандаги сайлов участкалари аъзолари ва кузатувчилар фаолияти ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Биз шунинг гувоҳи бўлдикки, сайловчилар ўз ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланмоқда. Умуман олганда ҳар бир сайловчи ўзи муносиб кўрган номзодга овоз бераётир. Бу жараён муҳим сиёсий тадбирнинг очиқ, шаффоф ўтаётганини намоён этмоқда. Қайси сайлов участкасига бормайлик, бизга кўрилган тайёргарлик ишлари ва сайловчиларга яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА