Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўмариснинг издоши
12:44 / 2024-03-11

Бугунги кунда спортчи хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни беқиёс. Жаҳон ареналарида юртимиз байроғининг баланд кўтарилишида, давлатимиз мадҳияси баралла янграшида уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Ўзбекистонлик Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпионлари деганда кўз олдимизда Светлана Бабанина, Элвира Саади, Оксана Чусовитина, Лина Черязова, Ирода Тўлаганова, Саида Маҳмудова, Светлана Радзивел, Дилноза Раҳматова ва бошқа кўплаб опа-сингилларимиз келади.    

Хусусан, Дилноза Раҳматова 1998 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи собиқ битирувчиси. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2016-2020 йилларда бакалавр, 2020-2022 йилларда магистр  босқичларини тамомлаган.  

Ҳозирда ушбу олийгоҳнинг докторантура босқичида таҳсил олмоқда. Табиатан қувноқ, қатъиятли, ўзига талабчан Дилноза ёшлигидан жисмоний машқларни адабиёт, жумладан, китоб ўқиш, тил ўрганиш билан биргаликда олиб борди. Шу боис у инглиз тилини мукаммал билади.    

Дилноза “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номига сазовор бўлган. Шунингдек, спортчимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати, “Келажак бунёдкори” медали соҳибасига айланди.  

2015 йилда Жаҳон чемпионати совриндори, Жаҳон кубоги ғолиби совриндори, Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби ва  совриндори, 2016 йил Жаҳон кубоги ғолиби совриндори, 2017-йил Осиё чемпионати ғолиби ва совриндори, 2018 йил икки карра Жаҳон чемпионати совриндори, 2019 йил Жаҳон чемпионати ғолиби, 2021 йил Токио Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳамда 2022 йил Осиё чемпионати совриндори бўлди.  

Ҳаётини спортга, бундай йирик мусобақада муваффақиятга эришишдек мақсадга бағишлаш учун зўр ирода ва фидойилик керак десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.    

Ўзига бўлган ишонч ва қатъият сабаб Дилноза Раҳматова бугунги кунда спортда эришган ютуқларини илмий асосга йўналтириб, ўзи танлаган Байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турининг нуфузи ва салоҳиятини кўтаришга алоҳида бел боғлади.  

Ундаги бу шижоат ва мардонаворлик, меҳнатсеварлик ва юртпарварлик тенгдошларига, қолаверса, энди ўсиб келаётган ёшларга ҳам куч-қувват бағишлайди. Уларни янги марралар сари астойдил меҳнат қилишга чорлайди.  

 

Озода Акбарова,

Ўзбекистон давлат жисмоний

тарбия ва спорт университети

Ўзбек ва чет тиллари кафедраси услубчиси

ЎзА