Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тўмарис издошлари” республика танловига старт берилди
15:21 / 2025-10-07

Пойтахтимизда куч тузилмалари сафида хизмат қилаётган ҳарбий хотин-қизлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Тўмарис издошлари” кўрик-танловининг республика босқичига старт берилди.

Ҳарбий хизматчи аёллар ўз касбининг ҳақиқий устаси сифатида Ватан олдидаги муқаддас бурчини садоқат ва фидойилик билан адо этиши, оилада латофатли бека ва меҳрибон она сифатидаги улуғ масъулиятли вазифаларини ҳам бекаму-кўст бажариб келаётганини кенг жамоатчиликка ибрат намунаси сифатида намоён этиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир “Ватан меҳри юрагимда” шиори остида ўтказилмоқда.

Танлов Янги Ўзбекистон боғидаги “Мустақиллик монументи” пойига гулчамбар қўйиш маросими билан бошланди. Маросимда Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, полковник Н.Кадиров Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида ҳарбий хизматчи хотин-қизлар иштирокида ўтказилган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди.

Тадбирда куч тузилмалари сафида хизмат қилаётган, ўз бурчини шараф билан адо этаётган жасоратли хотин-қизлар ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси қатнашди. Унда иштирокчилар белгиланган шартлар бўйича беллашмоқда.  

Танлов 9 октябрь кунига қадар давом этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА