French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарур
17:09 / 2022-11-14

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилди. Шунга қарамасдан, республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда бу кўрсаткич 1,3 триллион сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,1 триллион сўмни ташкил этса, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган навбатдаги брифингда шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар: Тошкент шаҳри 256 миллиард сўм, Тошкент вилояти 150 миллиард сўм, Андижон вилояти 125 миллиард сўм, – дейди “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари А.Муродов. – Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бундай ҳолат Тошкент, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида кўпроқ учрамоқда.

Мазкур қонунбузарликлар натижасида жами қарийб 40 миллиард сўмлик зарар етказилган. Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

Н.Бозорова, ЎзА