Толибон вакили Туркиядаги дипломатик форумга таклиф этилди
Афғонистондаги ҳукуматнинг ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттакий Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли таклифига мувофиқ мазкур давлатга келди.
“Еadaily” хабарига кўра, бу ҳақда толибон ташқи ишлар маҳкамаси маълум қилган.
Маҳкама вакили Абдул Қаҳҳор Балхийнинг айтишича, вазир Анталиядаги дипломатик форумда қатнашиб, турли давлатларнинг делегациялари билан учрашади ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади. Анталияда 11-13 мартда бўлувчи форумда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг иштироки кутилмоқда.