Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толибон: Покистондан афғонлар чиқариб юборилиши тўғри эмас
10:15 / 2023-10-05

Толибон вакили Покистон ҳукуматининг афғон қочқинларини куч билан депортация қилиш тўғрисидаги қарорини қабул қила олмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

- Покистоннинг бу қадами нотўғри, ҳукумат қарорни қайта кўриб чиқиши керак, қочоқлар Жанубий Осиё мамлакатида хавфсизлик муаммоси яратмаётган эди, деб баёнот берди Забиҳулла Мужоҳид.

Аввалроқ Исломобод ноқонуний яшаб келаётган афғон муҳожирларини мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Ички ишлар вазири Сарфроз Бугтий 1 ноябргача Покистонда ноқонуний яшаб юрганлар ихтиёрий равишда чиқиб кетишлари лозимлиги, акс ҳолда улар депортация қилинишини айтган.

Вазирлик маълумотига кўра, Покистонда бу йил содир этилган 24 террор ҳаракатидан 14 тасини афғонистонликлар амалга оширган.