Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Толибон” Хитойга мурожаат билан чиқди
09:15 / 2022-10-27

“Толибон” томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Абдул Ғани Барадар Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Юдан Пекин Афғонистонни “Бир макон, бир йўл” ташаббусига жалб қилишни сўради. Бу ҳақда Барадан ўз ижтимоий тармоғида хабар берди.

“Толибон ҳукумати раиси ўринбосари Хитой дипломатик миссияси раҳбари бу мавзудаги тафсилотларга аниқлик киритмаган.  

“Хитой ва Афғонистон тарихий алоқаларга эга, Афғонистон Ислом Амирлиги бу муносабатларни давом эттиришни истайди”, деди Барадар.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукуматининг Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишидан янги афғон расмийлари манфаатдор.

Ван Ю Пекин яқин орада “Хитой ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, Жаҳон банки ёки Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган, аммо тугалланмаган бошқа йирик лойиҳалар бўйича амалий ишларни тиклаш ниятини билдирди”, дейилади хабарда.

 

ЎзА