Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толибон: Афғон миллатининг сиёсий партияларга эҳтиёжи йўқ!
14:05 / 2023-08-17

Сиёсий партиялар фаолияти шариат қонунларига тўғри келмайди, бундай тизимга халқ ҳам муҳтож эмас, деди Толибон ҳукуматида адлия вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ҳаким Шароий.

– Сиёсий партиялар диний шаклга эга эмас ва миллат манфаатига жавоб бермайди, миллатнинг ўзи ҳам бунга муҳтож эмас, – деди у матбуот анжуманида. – Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, миллатнинг тарқоқлигига айнан сиёсий партиялар сабабчи. Сиёсий партиялар шариат қонунига мос келмайди.

ЎзА