Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толиблар вазирлар маҳкамасини шакллантириш муддатини маълум қилди
11:02 / 2021-09-18

“Толибон” ҳаракатининг вазирлар маҳкамасини шакллантиришга бир неча кун ёки бир неча ой керак бўлади, таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин, деди ҳаракат вакили Сухайл Шахин Япониянинг NHK телеканалига берган интервьюсида.

"Вазирлар маҳкамасини тўлиқ шакллантириш учун бир неча кун ёки бир неча ой зарур бўлади. Унинг таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин", - деди у.

Шахиннинг айтишича, янги ҳукуматнинг инаугурация маросими режалаштирилган эди, кейин бекор қилинди.

"Биз инаугурация маросимини ўтказишни режалаштирган эдик, лекин барча вазирлар тайинлангунга қадар ўтказмай туришга қарор қилдик", - деди Шахин.

Ҳаракат вакили шунингдек, “Толибон” ҳаракати АҚШ билан икки томонлама муносабатларнинг янги босқичини бошлашга тайёр" экани маълум қилган.