French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толиблар Нангархар вилоятида намойишчиларни ўққа тутди
14:44 / 2021-08-18

“Толибон” ҳаракати аъзолари Нангархар вилоятида Афғонистон миллий байроғини қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан маҳаллий аҳолини ўққа тутди, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий аҳоли вакилига таяниб.

Қурбонлар ва жабрланганлар борлиги  маълум қилинди.  

Афғонистон ҳақида тарқатилаётган сўнгги хабарларнинг яна бирида маҳаллий Ariana News телеканали ва Pajhwok агентлиги журналистлари “Толибон” жангарилари томонидан қаттиқ калтаклангани ҳақида айтилмоқда. Воқеа Нангархар вилояти Жалолобод шаҳрида рўй берди, деб хабар қилади Pajhwok агентлиги.

Улар миллий байроқни қўллаб-қувватлаб кўчага чиққан намойишчиларни видеога олаётганда калтакланган. Икки журналистнинг ўласи қилиб калтакланиши маҳаллий ОАВнинг ғазабини келтирди, дейилади хабарда.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Афғонистонда оммавий ахборот воситалари эркин фаолият кўрсатади, деб ваъда берган эди.