Толиблар Жалолободни эгаллади
“Толибон” ҳаракати жангарилари Жалолобод шаҳрини эгаллади, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги Нангархар вилоятининг депутати Абрарулло Мураднинг берган маълумотига таяниб.
Ушбу аҳоли пункти Қобул шаҳри билан бирга ҳукумат назорати остида қолган икки шаҳарнинг бири ҳисобланади.
Маҳаллий аҳолининг Франс Пресс агентлиги мухбирига сўзлаб беришича, толиблар Жалолободни жангсиз қўлга киритган.