Толиблар ҳаво кенгликлари бузилишида Покистонни айбламоқда
“Толибон” ҳаракати Покистонни АҚШнинг учувчисиз ўзи учар қурилмалари Афғонистон ҳаво кенгликларига ушбу мамлакат ҳудудидан учиб келаётганликда айблади.
Афғонистоннинг мудофаа вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Муҳаммад Ёқуб ана шу ҳақда баёнот берди. У шунингдек, Покистонни ўз ҳудудини Афғонистонга қарши фойдаланмасликка чақирди.
Бундан аввалроқ толиблар вакили Америка дронлари Афғонистон ҳудудида ҳаракат қилаётганини айтиб, бу, мамлакат ҳаво кенгликларини бузиш эканлиги ҳақида баёнот берган эди.