Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Толиблар Афғонистонда "Озодлик радиоси" ва "Америка овози” эшиттиришларини тақиқлаб қўйди
14:01 / 2022-12-01

Khaama Press агентлигининг хабар беришича, "Озодлик радиоси" ва "Америка овози" эшиттиришлари АҚШ мамлакатни босиб олингандан кейиноқ бошланган эди, ҳозир эса воқеаларни бир томонлама ёритаётгани ва журналистик этикага амал қилмаётгани учун тўхтатилди".

“Афғонистоннинг “Толибон” тузган вақтинчалик ҳукумати “Азади” (“Озодлик радиоси”) ва "Америка овози" эшиттиришларини FM-диапазонида тақиқлаб қўйди”, дейилади хабарда.     

Ушбу хабарни пайшанба куни Афғонистоннинг Khaama Press агентлиги маданият ва ахборот вазирлиги баёнотига таяниб тарқатган.  

Вазирликнинг эшиттиришни назорат қилиш хизмати раҳбари Абдул Ҳақ Хамада агентликка  эшиттиришлар 1 декабрдан тўхтатилганини маълум қилган.