Толиби илмлар маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси 1530-1536 йилларда қурилган. Мадраса Минораи Калон ва Mасжиди Калон билан бирга гўзал ягона меъморий мажмуани ташкил этади.
Мир Араб мадрасасида кўплаб малакали диний ходимлар илм олган. Айни пайтда бу даргоҳда 200 га яқин толиби илм диний ва дунёвий фанлардан сабоқ олмоқда. Мадраса битирувчиларига ўрта маълумотли исломшунос ва имом-хатиб мутахассисликлари берилади.
[gallery-11167]
Ўқув хоналари замонавий ўқув қўлланмалари, компьютерлар ва электрон доскалар билан жиҳозланган. Маскан кутубхона фондида эса 20 мингдан зиёд турли хилдаги диний ва дунёвий адабиётлар, нодир қўлёзмалар, бебаҳо китоблар сақланмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА