French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўланмай қолган иш ҳақи ундириб берилди
14:07 / 2025-05-23

Қашқадарё вилоятида “Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” акциядорлик жамиятида ишлаган бир гуруҳ фуқароларнинг иш ҳақи масаласи ҳал этилди.

Вилоят адлия бошқармасига келиб тушган мурожаатда фуқаролар сўнгги 6-8 ойдан буён иш ҳақи тўланмаётганлигидан норозилик билдирган. Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингани, шу билан бирга, уларнинг 6 ойлик иш ҳақи тўланмай қолгани аниқланди.

Вазиятни ҳуқуқий ҳал этиш мақсадида адлия бошқармаси томонидан 2025 йил 15 январь куни Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан 2025 йил 27 март куни фуқаролар манфаатида ҳал қилув қарори қабул қилинди ҳамда “Ерқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” АЖдан жами 31 миллион 533 минг сўм иш ҳақи ундириб бериш белгилаб қўйилди.

Мазкур ҳолат фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлашда адлия органлари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар самараси сифатида қайд этилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири