Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўланмаган қарз ва бой берилган 1 миллиард
20:48 / 2021-11-15

Фарғона туманлараро иқтисодий судига кўра, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ фойдасига жами 811,9 миллион сўм ундириш белгиланган эди.

Мазкур иш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Қувасой шаҳар бўлимига келиб тушгач, қарздорликни узиш бўйича ихтиёрий муддат белгиланган.

Аммо берилган муддатда қарз тўланмайди. Оқибатда қарздорга тегишли бўлган, тахминий баҳоси 1 миллиард сўмлик 3 дона "SHAANXI" русумли транспорт воситалари хатланган.

Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари эса қарздорликни бартараф этиш учун йўналтирилади.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА