Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўланмаган қарз учун "Tracker" хатланди
17:57 / 2023-07-11

Сўнгги йилларда юртимизда кредит ажратиш тизими соддалаштирилди. Натижада кўплаб фуқаролар банклардан ортиқча оворагарчиликларсиз кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятига эга бўлмоқда. Аммо уларнинг орасида буни суиистеъмол қиладиганлар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан "Ind.M." МЧЖдан АТ “Халқ банки” Сергели филиали фойдасига 192 миллион 885 минг 139 сўм кредит қарзини ундириш бўйича ҳужжат Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиси Б.Ҳайитов иш юритувига келиб тушган.    

Суд ҳужжатига кўра, ундирувни жамият томонидан гаровга қўйилган мулкка қаратиш белгиланган.

Жумладан, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Тracker” автотранспорт воситаси тегишли тартибда электрон онлайн-аукцион орқали сотилиб, савдолардан тушган пул АТ “Халқ банки”нинг Сергели филиали фойдасига ўтказиб берилди.    

Насиба Элибекова, ЎзА