Тўланмаган кредит қарздорга қимматга тушди
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди, қарздор корхонадан АТ Халқ банки фойдасига 24 миллион 933,3 минг сўм асосий кредит қарзи ва 1,8 миллион сўм муддати ўтган қарз ва почта харажатини ундириш бўйича ижро иши юритуви қўзғатган. Мазкур иш бўйича қарздор таништирилиб, унга огоҳлантириш ҳам берилади.
Лекин қарздор томон суд қарори талабларини ихтиёрий муддатда бажармайди. Натижада жамиятга тегишли бўлган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси хатланади.
Шундан сўнг қарздор масъулияти чекланган жамияти томонидан жами кўрсатилган 26 миллион 761 минг 780,83 сўм кредит қарздорлиги, бюронинг туман бўлими депозит ҳисоб рақамига тўланиб, шу куннинг ўзида ундирувчи банкнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди.
Мафтуна Каримова, ЎзА