Токиода ўзбек фильми тақдимоти ўтказилади
Токио шаҳридаги Япония миллий матбуот марказида илк бор ўзбек-япон ижодкорлари томонидан тасвирга олинган “Енгилмас: Токиога йўл” фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Токио ва Париж Олимпиадалари ғолиби Баҳодир Жалолов, режиссёр Акром Исоқов, япон актёрлари Като Масая ва Ямамото Осаму қатнашиб, ушбу кино асари хусусидаги фикрлари билан бўлишди.
Кун чиқар юртдаги элчимиз Муҳсинхўжа Абдураҳмонов мазкур фильм икки давлат дўстлиги риштасини янада мустаҳкамловчи ўзига хос “кўприк” вазифасини ўташини таъкидлади.

Кинода ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинларида АҚШ вакили Ричард Торресни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритгани, ёрқин ғалаба сари босиб ўтилган мураккаб йўл ифодаланган.

Премьераси 8 ноябрь куни Токиода бўлиб ўтадиган асар кейин Япониянинг барча минтақаларидаги кинотеатрларда намойиш этилади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА