Бугун дунёнинг турли бурчакларида бир қатор муҳим воқеалар содир бўлди. Сиёсатдан фавқулодда ҳодисаларгача бўлган янгиликларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/G8hAikWobwU" title="Tokioda elektr uzilishi tufayli temir yoʻl qatnovi toʻxtab qoldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>АҚШ-Мексика чегарасидаги хавфсизлик
АҚШ Давлат департаменти Мексика чегарасида хавфсизлик борасида эришилаётган натижаларни кескин танқид қилди. Расмий баёнотда ноқонуний миграция, гиёҳванд моддалар савдоси ва қуролли жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши чоралар «қониқарли эмас» деб баҳоланди. Вашингтон Мексика ҳукуматидан аниқ ва тезкор натижалар кутмоқда.
Жанубий Корея – Гангнам қишлоғида ёнғин
Сеулнинг Гангнам туманидаги Гурёнг қишлоғида йирик ёнғин содир бўлди. 47 нафар аҳоли эвакуация қилинди, ҳалок ёки жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса тўлиқ назоратга олинган ва сабаблар ўрганилмоқда.
Яманда янги бош вазир
Яман Президенти раҳбарлик кенгаши қарорига кўра, ташқи ишлар вазири Шайя Моҳсен ал-Зинданий мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди. Янги раҳбар олдида иқтисодий инқирозни юмшатиш ва халқаро ҳамжамият билан муносабатларни фаоллаштириш вазифалари турибди.
Токиода электр узилиши
Токиода электр таъминотида узилиш юз берди, Яманоте ва Кейҳин-Тохоку ҳалқа темир йўлларида қатнов вақтинча тўхтатилди. Минглаб йўловчилар поездлардан туширилди, айримлари рельслар бўйлаб пиёда ҳаракатланишга мажбур бўлди.
HSBC Сингапурдаги суғурта бўлимини қайта кўриб чиқмоқда
Глобал молия гуруҳи, Гонконг ва Шанхай банк корпорацияси Сингапурдаги ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш бўлими фаолиятини тизимли қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу банкнинг глобал стратегияси ва самарадорликни оширишга қаратилган.
Россия – Новосибирск яқинида ҳалокат
16 январь куни Новосибирск яқинида Чуй йўлида Toyota русумли автомобиль ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқди. 66 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА