Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио Япония ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашуви бекор қилинганидан афсусда
09:45 / 2022-08-05

Япония Пномпенда Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) тадбирлари доирасида ўтказилиши режлаштирилган ташқи ишлар вазирлари учрашуви Хитой ташаббуси билан бекор қилинганидан афсусда эканини билдирди. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно маълум қилди.

“Жуда афсусланарли ҳолат, мулоқот айнан кескинлик юзага келган шундай бир вазиятда зарур ва муҳим эди”, деган мулозим.

Япония “катта еттилик”нинг бошқа давлатлари билан бирга Тайвань бўйича эълон қилган қўшма баёнотини Хитой ташқи ишлар вазири Ван И “фойдасиз қоғоз чиқиндиси”, деб атаган, шундан кейин Пекин вазирлар учрашувини бекор қилган эди.

ЎзА