Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио, Вашингтон ва Сеул КХДРни йўлдош учиришдан воз кечишга чақирди
12:59 / 2023-11-21

Япония, АҚШ, Жанубий Корея юқори лавозимли дипломатлари Шимолий Корея ҳарбий жосус йўлдош учиришни режалаштираётгани муносабати билан сешанба куни ўзаро телефон мулоқотини ўтказди. Дипломатлар Пхеньянни йўлдош учиришдан воз кечишга чақирди, дейилади Япония ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.

Маълум қилинишича, Пхеньян 22 ноябрь ва 1 декабрь оралиғида ҳарбий жосус йўлдошини орбитага олиб чиқмоқчи.  

“Томонлар Шимолий Кореянинг баллистик ракета учириши, ҳатто йўлдошни орбитага олиб чиқиш мақсадида амалга оширилаётган бўлса ҳам  БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузиш ҳисобланишини таъкидлаган. Дипломатлар қатъийлик билан Шимолий Кореядан  парвозни тўхтатишни талаб қилди”, - дейилади хабарда.  

Шимолий Корея жосус  йўлдошни 31 май ва 24 август кунлари орбитага олиб чиқишга уриниб кўрган эди. Икки  ҳолатда ҳам парвоз омадсиз кечган.  

Япония Бош вазири Фумио Кисида Шимолий Кореянинг ракета парвози билан боғлиқ кутилмаган вазиятга тайёр туришга кўрсатма берди. Хабарда таъкидланишича, ракета парчалари Япония иқтисодий ҳудудига, жумладан Сариқ денгиз ва Филиппиннинг шарқий қисмига тушили мумкин.