Токио ва Сеулдаги сайлов участкасида ҳам юртдошларимиз фаоллиги кузатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар тобора қизғин тус олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар тобора қизғин тус олмоқда.
Аввал маълум қилинганидек, ушбу сайловларда чет элларда вақтинча истиқомат қилаётган, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлиб турган, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошларимиз иштирокини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларда 55 сайлов участкаси тузилган.
Айни вақтда Япониянинг Токио шаҳрида тузилган сайлов участкасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз мадҳияси билан бошланган овоз бериш жараёнида Токиода вақтинча яшаб турган, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар фаоллик билан овоз бермоқда.
Бу жараён Жанубий Корея Республикасининг Сеул шаҳридаги сайлов участкасида ҳам давом этмоқда.