Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио Абэ билан 11 июлда видолашади
13:52 / 2022-07-09

Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ билан видолашув 11 июль куни Токио марказидаги Дзодзёдзи буддийлар ибодатхонасида бўлиб ўтади. Ушбу маълумотни «РИА Новости» тарқатган.

Яқинлари, дўстлари ва сафдошлари марҳумни сўнгги йўлга кузатадиган шу жойда, эҳтимол, дафн маросими ҳам ўтказилади. Аза тадбирларининг мезбони Абэнинг беваси Акиэ бўлади.

ЎзА хабар қилганидек, собиқ ҳукумат раҳбари Синдзо Абэ 8 июль куни Нара префектурасида сайлов олди митинги чоғида, нутқ сўзлаётган пайтда орқа томондан йўлланган ўқдан оғир яраланди. Кейинроқ шифохонада вафот этган таниқли сиёсатчининг қотили сифатида Тэцуя Ямагами воқеа жойидаёқ қўлга олинди. Айни пайт гумонланувчи полицияда кўрсатма беряпти. Абэнинг ҳаётига нуқта қўйган ўқ қўлбола қуролдан узилган.

Суиқасд натижасида қурбоннинг бўйни ва кўкраги жароҳатланган. Шифокорлар хулосасига кўра, Синдзонинг кўксига теккан ўқ шу даражада чуқур кириб борганки, ҳатто, юракни ҳам тилган. Ярадор жума куни маҳаллий вақт билан 17 да қон йўқотиши оқибатида жон берди. Машъум воқеа тўғрисида хабар тарқалгач, тез орада Абэнинг рафиқаси Акиэ Нарага етиб келди. Қотил аввалига "Абэни ёқтирмагани ва ўлдирмоқчи бўлгани"ни тан олди. Сўнгра, негадир, кўрсатмасини ўзгартириб, дастлаб бошқа сиёсатчини нишонга олгани, бироздан кейин танлов Абэга қаратилганини айтди. Шунингдек, Тэцуя Абэнинг ўзи билан орасида ҳисоб-китоби бор қандайдир "бир ташкилот билан" алқоқадорлигини қўшимча қилган.


Ғ.Хонназаров, ЎзА