Токио-2020 учун амалий ҳаракат: таэквондочиларимизни иккита турнир кутиб турибди
Шу йил Токио шаҳри мезбонлик қилувчи Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари олдидан бошқа спорт турлари сингари таэквондода ҳам очко берувчи мусобақалар бошланди.
Шу йил Токио шаҳри мезбонлик қилувчи Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари олдидан бошқа спорт турлари сингари таэквондода ҳам очко берувчи мусобақалар бошланди.
Спортчиларимиз 31 январь - 2 февраль кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида анъанавий «Fujairah Open» мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 7 нафар спортчи билан иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, терма жамоамизнинг қолган аъзолари худди шу муддатда Туркияда ўтадиган «Turkish Open» мусобақасида қатнашишади.
«Fujairah Open» мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочилар рўйхати:
-63 кг - Ниёз Пулатов
-68 кг - Сардор Тоиров
-80 кг - Шуҳрат Салаев
+87 кг - Дмитрий Шокин
-53 кг - Чарос Қаюмова
-62 кг - Феруза Содиқова
-67 кг - Нигора Турсунқулова
Маълумот ўрнида, таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2019 йиллар давомида «Fujairah Open» мусобақасида жами 26 та олтин, 18 та кумуш ва 26 та бронза, умумий 70 та медални қўлга киритган.