Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТОКИО-2020: Сўнгги уриниш, сўнгги имконият
16:20 / 2020-01-24

Эртага Таиландда ўтаётган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ғолиби, биз учун эса Олимпиадага йўлланма тақдири ҳал бўлади.


Фақат битта мақсад – Олимпиада-2020га йўлланмани қўлга киритиш учун мусобақада иштирок этаётган Любинко Друлович устозлигидаги терма жамоамиз олдида мақсадга олиб борувчи фақат битта йўл қолди – Австралия терма жамоасини мағлуб этиш.

Бундай масъулиятни нафақат Таиландда бўлиб турган терма жамоамиз делегацияси, футболимиз ва спортимиз мутасаддилари, балки бутун халқимиз сезиб, ҳис қилиб турибди. Битта ютуқ ва азалий орзулар, армонлар ушалмаси. Бир сўз билан айтганда барчамизнинг диққат-эътиборимиз эртанги кунга қаратилган.

Бугун бўлиб ўтган ўйин олди матбуот анжуманида ҳам термамиз бош мураббийи вазиятнинг нақадар жиддийлигига урғу бериб, эртанги ўйинга шогирдларининг борини бериб ўйнашига ундашини айтиб ўтди.

– Эртага бизни жуда муҳим учрашув кутиб турганини яхши англаб турибмиз. Осон ўйин бўлмайди. Австралия – анча жиддий рақиб, – деди у журналистлар саволларига жавоб берар экан. – Шогирдларим эртага борини беришга тайёр. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз. Ҳар икки жамоада ҳам имконият тенг. Бизда яхши ўйинчилар бор. Мен йигитларимнинг салоҳиятига ишонаман.

Эртага, Бангкокдаги “Ражамангала“ стадионида Тошкент вақти билан 17:30да бошланадиган Австралия – Ўзбекистон терма жамоалари ўйинини БААлик ҳакамлар бошқариши маълум бўлди. Булар — Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри. 

Айни пайтда Токио-2020га Осиёдан учта терма жамоанинг иштирок этиши аниқ. Булар мезбон сифатида Япония, финал ўйинлари иштирокчилари Жанубий Корея ва Саудия Арабистони. Тўртинчи жамоа номи Австралия ва Ўзбекистон термалари ўйинидан кейин маълум бўлади.

Олимпиадада қитъалардан кимлар қатнашади? 

Европадан 4 та Франция, Германия, Руминия, Испания.

Океаниядан 1таЯнги Зеландия.

Африкадан 3та — Миср, Кот-ДʼИвуар, ЖАР. 

Осиёдан 4 та – Япония (мезбон сифатида), Саудия Арабистони, Жанубий Корея, ...

Жанубий Америкадан 2 та – саралаш ўйинлари февралга белгиланган.

Марказий ва Шимолий Америкадан 2 та март ойида аниқ бўлади.