Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Токио – 2020" Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган таэквондочилар муносиб кутиб олинди
19:07 / 2021-05-24

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчилари Нигора Турсунқулова ҳамда Улуғбек Рашитов "Токио – 2020" Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани тўғрисида хабар берилганди.

24 май куни Тошкент халқаро аэропортида спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Иорданияда таэквондо WТ бўйича Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи лицензион турнир финалида Нигора Турсунқулова қатарлик Марам Фатнасси билан тўқнаш келди. Турсунқулова жангни ўз назоратида ўтказди ва якунда ғалаба қозониб, финал билан бирга Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Маълумот учун, Нигора Турсунқулова фаолиятида иккинчи бор Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритмоқда. Таэквондочимиз 17 ёшида "Рио – 2016" Олимпиадасида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, 2018 йилги ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов Олимпиада йўлида дастлаб Мўғулистон, сўнг Вьетнам ва Қозоғистон терма жамоаси вакилларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, мусобақа финалида +67 кг вазн тоифасида татамига чиққан ўзбекистонлик Светлана Осипова филиппинлик Кёрсти Алорага қарши жанг қилиб, 27-5 ҳисобида ғалабага эришди ҳамда Токиодаги Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

Спортчиларимизнинг мазкур мусобақаларда эришган ютуқлари мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор амалда ўз самарасини бераётганининг яна бир ёрқин далили сифатида барчамизга алоҳида фахр бағишлайди.