Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Токио–2020": медаллар жамғарган давлатлар ҳақида қизиқарли фактлар
11:12 / 2021-08-09

"Токио–2020" ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўз поёнига етди.

Унда медаллар жамғариш бўйича бир қатор қизиқарли фактларга гувоҳ бўлиш мумкин. Ушбу мақолада улардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аввало, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Япония ҳукумати юзага келган мураккаб вазиятга қарамасдан ушбу Олимпиадани ўтказишни зиммасига олди ва уни юқори савияда ташкил қилди. Гарчи ареналарга мухлислар киритилмаган бўлса ҳам, япон халқи Токио кўчаларида Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаб, улардан дастхат олиб туриши, эсдалик учун суратга тушиши, атлетларга бўлган эътибори катта аҳамият касб этди.

Бермуд ороллари, Филиппин, Қатар давлатлари илк бор Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Буркина-Фасо, Сан-Марино, Туркманистон мамлакатлари илк бор Олимпия ўйинларида медаль олди.

Эркаклар ўртасида баландликка сакраш дастурида 2 атлет биргаликда энг яхши натижани қайд этгани учун ҳар иккисига олтин медаль топширилди. Бундай вазиятда регламентга кўра, кумуш медаль берилмади.

Ушбу Олимпиадада 93 мамлакат медаль олди, уларнинг 65 таси эса олтин медалга сазовор бўлди.

Қозоғистон ўз тарихида илк бор олтин медаль қўлга кирита олмади.

Ўзбекистон делегацияси 5 спорт турида 5 та медаль жамғарди.

Мамлакатимиз медаллар сифати бўйича (3 та олтин, 2 та бронза) Осиё давлатлари орасида Хитой, Япония, Корея Республикаси ва Эрон каби спортда етакчи мамлакатлардан кейин бешинчи, МДҲ мамлакатлари орасида Россия Олимпия қўмитасидан кейин иккинчи, туркий давлатлар орасида ва Марказий Осиё минтақасида биринчи натижага эришди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

ЎзА