ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги деҳқон бозори нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни туманлардан келувчилар билан ҳам ҳамиша гавжум.
Айни вақтда бозор ҳудудида катта павильон ва 100 дан зиёд турғун савдо дўконлари фаолият юритмоқда. Бу эса 70 нафар ишсиз фуқаронинг доимий иш билан таъминланишига сабаб бўлди. Пишиқчилик мавсумида полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми ошгани боис деҳқонлар учун махсус савдо расталари ташкил этилган бўлиб, эҳтиёжга кўра уларни кенгайтириш бўйича ҳам аниқ режалар ишлаб чиқилган.
Шаҳрихон бозори маданий қадриятларимиз акс этган маскан сифатида ҳам аҳамиятга эга. Бозор ҳудудида ҳанузгача қадимий савдо анъаналари, ўзаро ҳурмат ҳукм суради. Ҳар бир савдо жараёнида ҳалоллик, энг яхши маҳсулотни таклиф этиш фазилатлари устувор ҳисобланади.
[gallery-23901]
Маҳаллий ҳокимлик ва бозор маъмурияти томонидан аҳолига қулайлик яратиш, санитария ва хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш, тадбиркорлар учун барқарор шароит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
ЎзА фотомухбири
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар.