Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоифаланган объектларда хавфсизлик чоралари қандай?
19:19 / 2023-08-08

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси”да қўриқлаш тузилмалари ва ҳудудий хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари мавзусида кўргазмали тактик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги корхоналар қўриқлаш хизмати, шунингдек, Наманган вилояти ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари, Миллий гвардия махсус гуруҳи ва қўриқлаш бўлинмаси, 30-ёнғинга қарши ва қутқарув бўлинмаси ходимлари иштирок этди.

– Барча тузилмалардан 160 нафарга яқин иштирокчи, шунингдек 15 махсус транспорт техникаси, муҳандислик анжомлари, радиация ва кимёвий разведка олиб бориш ускуналари жалб қилинган кўргазмали тактик-ўқув машғулотлари аввалида хавфсизлик кучлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби шайлик ҳолати текшириб чиқилди, – дейди “Иссиқлик электр станциялари” жамияти хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Ибрат Тошхўжаев.– Дастурга кўра, объект идоравий ҳарбийлашган қўриқлаш хизмати ходимларининг қўл жанги бўйича чиқишлари, объект ҳудудига ноқонуний кирган қуролланган ҳужумни бартараф этиш, объект ҳудудида содир бўлган ёнғинни тугатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА