Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғли қишлоқ аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди
14:13 / 2023-08-15

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Ғилон қишлоғи туман марказидан 80 километр узоқликда, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган. Ёзи қисқа, қиши эса узоқ давом этадиган баланд тоғлар этагидаги Ғилон Ўзбекистоннинг энг баланд тоғ қишлоқларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам қишлоқ аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш учун ҳар доим ҳам туман марказига бора олмайди.

Шаҳрисабз тумани адлия бўлими ва Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан” ҳуқуқий акция доирасида тумандаги “Ғилон” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида фуқароларга 30 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди ҳамда my.gov.uz ва mobil-ID афзалликлари тўғрисида тушунчалар берилди. ФҲДЁ бўлими томонидан 4 та гувоҳнома ўз эгаларига топширилди. 4 та ариза иш юритувига олинди. Шунингдек, ҳудуддаги маҳалла ходимлари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчисининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида улар фаолияти йўналиши бўйича давра суҳбати ҳам ўтказилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА