Тоғай Мурод асарларида миллий характер масалалари
Абубакир УРАЗОВ эркин изланувчи Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон abubakirurazov24@gmail.com
Аннотация
Мақолада ёзувчи Тоғай Мурод асарларида миллий характер хусусиятлари, қадриятлар ва урф-одатларимизнинг ўзига хос ёритилиши тадқиқ этилади. Унинг қиссалари мисолида миллий қиёфалар, миллий руҳ ва замон фалсафаси очиб берилади.
Шунингдек, адиб асарларида мардлик, ор-номус, севги ва нафрат, жасурлик, адолат ва ноҳақлик, жисмоний ва руҳий баркамоллик, шахс ва халқ манфаатларининг тўқнашуви фактлар асосида қиёсий таҳлилга тортилади.
Таянч сўзлар: халқчиллик, образ, миллий характер, миллий қиёфа, умумлашма, урф-одатлар, адабий образ, персонаж, миллий қиёфа, услуб халқона.