Мамлакатимизда тоғ-кон саноати ва геология соҳасини модернизация қилиш, халқаро тажрибани жалб этган ҳолда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, хорижий консалтинг компаниялари билан йўлга қўйилаётган мулоқотлар соҳани барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов ҳамда "Mangold Consulting" компанияси раҳбари Клаус Манколд ўртасида ўтказилган учрашувда галдаги режалар кўриб чиқилди.
Учрашув давомида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, келгусида режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Истиқболли лойиҳалар доирасида томонлар ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдириб, манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида икки томон ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА