Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ чанғичиларимиз “Кашкулак”даги турнирда қатнашмоқда
10:52 / 2024-02-06

Бугун, 6 февраль куни Қирғизистондаги “Кашкулак” тоғ-чанғи марказида бошланган халқаро турнирда 4 та давлат вакиллари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларга киришмоқда.

Халқаро чанғи спорти федерацияси шаъфелигида ўтаётган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар ўғил ва 4 нафар қизлардан иборат спортчилари юртимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси бош котиби Андрей Воронов телефон орқали ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.  

– Қишки спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз Европа ва Осиё мамлакатларида ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақаларда тизимли иштирок этмоқда. Бу, келгуси ютуқларга муносиб замин тайёрланаётганидан далолат. “Кашкулак” тоғ-чанғи марказида ўтаётган мусобақаларда катта таркиб билан иштирок этаётганимиз ҳам шундан. Мақсад 2025 йили Хитойнинг Харбин шаҳрида бўладиган қишки Осиё ўйинлари, қолаверса, 2026 йили Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги XXV қишки Олимпия ўйинларига ёшларимизни ҳозирдан тайёрлаб бориш, маҳоратини оширишдир. Шу сабабли ҳам терма жамоамиз таркибига бир қатор умидли ёшлар жалб этилган, – дейди А.Воронов.    

Мусобақалар 14 февралга қадар давом этади.  

Т. Рўзиев, ЎзА