Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўфон туфайли Буюк Британияда 50 мингдан ортиқ уй электрсиз қолди
09:10 / 2022-02-19

Англия жануби-ғарби ва Жанубий Уэлсда 50 мингдан зиёд хонадон “Юнис” тўфони туфайли электр таъминотидан узилди, — дея хабар бермоқда BBC.

Қайд этилишича, ҳаво ва темир йўл алоқаси қисман фалаж бўлган, юзлаб мактаблар ёпилган. Уайт оролида шамол тезлиги 148 км/соатгача қўтарилган.

Бу Шотландия, Англия ва Шимолий Ирландиянинг айрим ҳудудларида минглаб уйларда ток ўчишига сабаб бўлган иккинчи довулдир.

“ТАСС” хабарига кўра, темир йўл транспортидаги носозликлар Англия жануби-ғарбий қисмига ҳам таъсир кўрсатган. Энг юқори даражадаги хавф Девон, Корнуолл ва Сомерсет графликларида кузатилган. Худди шундай огоҳлантиришни Лондон метеорология хизмати ҳам эълон қилган эди. Мазкур туманларда расмийлар жамоат боғларини ёпиш ва ходимларнинг бир қисмини масофавий иш режимига ўтказишни бошлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Пойтахт мэри Содиқ Хон аҳолига имкон қадар кўчага чиқмасликни маслаҳат берди. Шаҳардаги бир қанча аэропортларда экстремал об-ҳаво туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди.

Аввалроқ Британия ОАВлари “Юнис” сўнгги 30 йил ичидаги энг кучли бўронга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Эслатиб зтамиз, 1990 йил январида қиролликда юз берган кучли бўрон 50 кишининг ҳаётига зомин бўлган.