Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўфон Польша шаҳарларига ҳам таъсир қилди
15:40 / 2024-09-18

Европада кузатилган сув тошқини Польшанинг бир неча шаҳрига таъсир кўрсатди, деб ёзган “РИА Новости” агентлиги.

Ғайритабиий кучли ёмғир туфайли ушбу мамлакат жанубида дарёлар ўзанидан чиққан, аҳоли манзиллари сув остида қолиб, одамлар кўчирилмоқда. Қурбонлар ҳам борлиги таъкидланган.

Вазирлар Маҳкамаси тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда табиий офат режимини жорий қилди.

– Шаҳримизни, деярли, бутунлай сув босди, кечаси Бобр дарёси қирғоқдан тошди, тўсиқлар сув ҳажмига бардош беролмаяпти, – дейди бир фуқаро. – Ҳозир Қундуз дарёси сатҳи 750 сантиметр, фавқулодда ҳолат даражаси эса 400 сантиметр.

Шаҳар аҳолиси қийин аҳволда қолган, эвакуация давом этяпти. Бинобарин, ҳаммаям уйини тарк этишга рози эмас. Сув кўчаларни босган, биноларнинг биринчи қавати бутунлай тўлган. Қутқарувчилар аҳолига кўчишни таклиф қиляпти. Кўпчилик мулкидан хавотирланиб, юқори қаватларда тошқин тугашини кутишни афзал биляпти.