French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғ қўйнида янги хостел қад ростлади
12:34 / 2020-05-08

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Tuzkon hotel” масъулияти чекланган жамияти Чорбоғ маҳалласида сайёҳлар учун замонавий хостел барпо этди.

Эл бошига иш тушганда

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Tuzkon hotel” масъулияти чекланган жамияти Чорбоғ маҳалласида сайёҳлар учун замонавий хостел барпо этди.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ мураккаб шароитда бошқа соҳалар сингари туризм йўналишида ҳам ишлар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда давом этаётир. Жумладан, жанубий воҳада янги меҳмонхона, хостел ва меҳмон уйлари, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи шохобчалар қурилишида ишлар тўхтагани йўқ.

photo_2020-05-08_12-35-33.jpg

– Пандемия бутун дунё туризм соҳасига катта зарар келтирмоқда, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Намозов. – Бу инқироз бошқа давлатлар қатори мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаётир. Давлатимиз раҳбари шундай оғир вазиятда туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектларга тегишли имтиёзлар берди. Улар йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилди. Ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилди. Кўрсатилаётган бу каби эътибор туризм соҳаси тадбиркорларини рағбатлантириб, хавфли инфекция бартараф этилгач уларнинг янада самарали фаолият юритишига хизмат қилади.

Тоғли ҳудудда қад ростлаган янги хостел бир вақтда 20 меҳмонни қабул қилиш қувватига эга бўлиб, сайёҳлар учун барча замонавий шароит яратилган. Кўркам бино ишга туширилиши билан 4 нафар чорбоғлик аҳоли бандлиги таъминланди.

photo_2020-05-08_12-35-34.jpg