Тижорат банки ишчиси 46 бош қўйнинг пулини бермай кетгани маълум бўлди
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Ж.Қодировга нисбатан тегишли жиноят иши қўзғатилди.
Акциядорлик тижорат “Халқ банки” Жарқўрғон тумани филиали ишчиси Жўра Қодиров тумандаги Қумқишлоқ маҳалласида яшовчи Содиқ Бозоров (исм-шарифлар ўзгартирилди)нинг ишончига кириб, уни 87 миллион сўмга чув туширган.
С.Бозоровнинг ички ишлар идорасига мурожаатида келтирилишича, қарийб беш ой аввал Ж.Қодиров қуюқ ваъдалар билан унинг 46 бош қўйини 87 миллион сўмга баҳолаб, алдаб олиб кетган. Шундан буён қўйларнинг пулини ололмаётган Содиқбой қонун посбонларига учрашиб, мазкур масаланинг ечимини топишда ёрдам сўраган.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Ж.Қодировга нисбатан тегишли жиноят иши қўзғатилди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА